АсосийJinoyat

Сурхондарёда маст хотин ўз эрини пичоқлаб қўйди

'Сурхондарёда маст хотин ўз эрини пичоқлаб қўйди'ning rasmi

Сурхондарё вилоятида ичиб олган эр-хотиннинг уруши кўнгилсиз воқеа билан тугади. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Қайд қилинишича, 26 май куни вилоятнинг Шўрчи туманида яшовчи Р.Ў. исмли аёл ўзининг 43 ёшга тўлиши муносабати билан уюштирилган базмда кўп спиртли ичимлик ичган ва маст ҳолда уйида ўзаро жанжал оқибатида, маст ҳолда бўлган турмуш ўртоғи И.М.нинг қорнига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.

Натижада И.М. касалхонага ётқизилган. Р.Ў. қўлга олинган.

    Бошқа янгиликлар