АсосийJamiyat

Чироқчида мудҳиш автоҳалокат натижасида 3 киши ҳалок бўлди

'Чироқчида мудҳиш автоҳалокат натижасида 3 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

27 май куни Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида мудҳиш автоҳалокат содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Қайд қилинишича, туманда яшовчи Ж.Ж. ўзининг бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинани “Чироқчи-Яккабоғ-Кўкдала-Шўрбозор” йўлининг 73-км.да ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Р.Ҳ. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.

Натижада “Нексия” автомашинаси ҳайдовчиси Р.Ҳ. ва унинг икки нафар йўловчилари жароҳат олиб воқеа жойида вафот этганлар, 1 нафар йўловчига тиббий ёрдам кўрсатилган.

Шунингдек, автоҳалокатдаги иккинчи “Нексия” автомашинасидан 2 нафар аёл йўловчилари касалхонага ётқизилган, ҳайдовчи ва 1 нафар йўловчига тиббий ёрдам кўрсатилган.

    Бошқа янгиликлар