АсосийSport

Тошкентда «Бутунжаҳон велосипед куни»га бағишланган мусобақа бўлиб ўтади

'Тошкентда «Бутунжаҳон велосипед куни»га бағишланган мусобақа бўлиб ўтади'ning rasmi

Маълумки, Бирлашган Миллатлар Бош Ассамблеяси томонидан «3 июнь – Бутунжаҳон велосипед куни» деб белгиланган.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси Туркманистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда велотур ташкил этмоқда. «3 июнь Халқаро велосипед куни» сифатида нишонланиб, ушбу байрам илк марта халқаро миқёсда ўтказилади. Мазкур велотурда мамлакатимизда фаолият юритаётган дипломатик корпус вакиллари, элчихона, ваколатхоналар ходимлари ва бошқалар иштирок этишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, велотурга 3 июнь куни Тошкент шаҳар, Тараққиёт кўчасида старт берилади. Рўйхатга олиш соат 7-00 дан 8-00 гача давом этади. Велопойга эса соат 9-00да старт олади.

Қўшимча маълумотлар учун 237-47-44 рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

    Бошқа янгиликлар