АсосийDunyo

Ҳурпайган сочлар: “Эйнштейн 2.0” (Фото)

'Ҳурпайган сочлар: “Эйнштейн 2.0” (Фото)'ning rasmi

Иллинойслик бу қизалоқ “таралмайдиган сочлар синдроми” билан туғилган, дея таъкидламоқда Лайф нашри.


Бир ярим яшар Тейлор Макгоуэн – бундай хусусиятга эга камёб болалардан биридир. Унинг сочлари қачон қарама тиккайиб, ҳурпайиб туради. Шунинг учун ҳам қизча кўпчиликнинг эътиборини тортади.

Тейлорнинг ота-онаси фарзандларининг сочини тартибга келтирамиз, деб роса хуноб бўлишган. Аммо ҳаммаси бекор. Алалоқибат, улар қизалоқларининг соч турмагига кўниб, уни “Эйнштейн 2.0” деб аташди.

Тейлор сочсиз туғилганига қарамай, беш ойлигиданоқ унинг хурпайган сочлари ўса бошлаган. Генетика институтининг маълумотларига кўра, бундай турдаги сочга эга бўлганлар бор-йўғи 100 нафар экан.

    Бошқа янгиликлар