АсосийDunyo

Хусийлар Яман ҳукумат кучларига қарши ракета зарбаларини амалга оширишди

'Хусийлар Яман ҳукумат кучларига қарши ракета зарбаларини амалга оширишди'ning rasmi

Хусийлар Яман ғарбидаги соҳилга, Араб коалицияси томонидан қўллаб-қувватланаётган Президент Абд Раббу Мансур Ҳоди кучлари манзилларига қарата ракета зарбаларини йўллади.

Хабарда қайд этилишича, Хусийлар ракета кучлари гуруҳи Яманнинг соҳилбўйи ҳудудига амалга оширган ҳужумида М-2 русумидаги ракеталардан фойдаланган.

Эслатиб ўтамиз, Яманда 2014 йилдан буён ҳукумат кучлари ва хусийлар ўртасида қарама қаршиликлар давом этиб келмоқда. 2015 йил март ойида эса можарога Араб коалицияси аралашди.

    Бошқа янгиликлар