Фуқароларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида, Тошкент шаҳар ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ва унинг туман бўлимлари 26 майдан эътиборан соат 08:00 дан хизмат кўрсатишни бошлайди.
Тошкент шаҳар ИИББ 2018 йил 1 июлдан биометрик бўлмаган фуқаролик паспортларининг амал қилмаслиги ҳамда бунинг учун маъмурий жавобгарлик белгиланганлигини маълум қилади. Сиздан ўз вақтида паспортларингизни алмаштиришни сўраймиз.






