“Лос-Анжелес Гэлакси” ҳужумчиси Златан Ибрагимович матчда рақиб жамоа ўйинчисининг бошига зарба туширди, дея хабар қилди Gazeta.ru нашри.
Воқеа “Монреаль Импэкт”га қарши кечаётган матчнинг биринчи таймида бўлиб ўтди. Канада жамоасининг ярим ҳимоячиси Майкл Петрассо швед форвардининг оёғини билмай босиб олди, шунда Ибрагимович рақибининг бошига шапалоқ туширди.
Шундан сўнг эпизодни қайта кўриб чиққан бош арбитр Ибрагимовични майдондан четлатди. Петрассо эса сариқ карточка олди.
Матч 1:0 ҳисобида “Гэлакси” фойдасига ҳал бўлди.






