Япониянинг Токйо ТВ телеканалида илк бор мусулмонлар ҳаёт тарзи акс эттирилган мултфилм намойиш этилиши бошланади.
"Ўтинчининг хазинаси" деб номланган мултфильм Арабистон яриморолида истиқомат қилувчи одамларнинг ҳаётидан ҳикоя қилади. Фильм 22 дақиқалик бўлиб, Саудия Арабистони фольклорига асосланган.
Мултфильм Япония ва Саудия Арабистони компанияларининг (Manga Productions ва Toei Animation) ҳамкорликдаги иши бўлиб, 13 эпизоддан иборат экани қайд эилган. 






