АсосийDunyo

Манзилга 8 дақиқада етказадиган халқаро авиақатнов йўлга қўйилди

'Манзилга 8 дақиқада етказадиган халқаро авиақатнов йўлга қўйилди'ning rasmi

“Aruba Airlines" авиакомпанияси дунёдаги энг қисқа халқаро авиақатновни йўлга қўйди. Аруба ороллари (Нидерландларнинг денгиз орти ҳудуди) ва Пунто Фижо шаҳри (Венесуэла)ни боғлайдиган ушбу авиақатнов бор йўғи 8 дақиқа вақтни олади.

Қайд этилишича, ҳозирча ҳафтада икки марта авиақатнов амалга оширилади. Самолёт чипта нархлари 200 доллардан бошланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ дунёдаги энг қисқа халқаро авиақатнов Германия ва Швецария давлатлари ўртасида йўлга қўйилган эди. Аммо, талаб жуда кам бўлганлиги боис у бекор қилинган бўлган.

    Бошқа янгиликлар