АсосийJamiyat

Аҳолига кўрсатилаётган нотариал хизматларнинг сифати яхшиланади

'Аҳолига кўрсатилаётган нотариал хизматларнинг сифати яхшиланади'ning rasmi

Куни кеча Президентимизнинг нотариат тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қарори қабул қилинди.

Унда аҳолига кўрсатилаётган нотариал хизматларнинг сифатини яхшилашга қаратилган қатор чоралар белгиланди.

Қарорга кўра, 2019 йил 1 январдан бошлаб нотариуслар томонидан битимлар тасдиқлаш “бир дарча” тамойили бўйича амалга оширилади.

Ахборотларни алмашиш учун маълумот базалари ва ахборот тизимлари жорий этилади. Уларнинг барчаси “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизимига интеграция қилинади.

Олий суд манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2018 йил 1 сентябргача суд томонидан муомалага лаёқатсиз, деб топилган шахслар бўйича электрон маълумот базасини шакллантирилади. Бу база “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизимига интеграция қилинади.

2019 йил 1 январдан бошлаб ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартибини ўрнатиш орқали кўчмас мулкни ижарага бериш ва текин фойдаланиш шартномаларини мажбурий равишда нотариал тасдиқлаш талаби бекор қилинади.

2019 йил 1 январдан бошлаб кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлаш фақат “Давлат белгиси” давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан тайёрланадиган, ҳимоя даражасига, серияга, тартиб рақамига ва ҳудудий кодга эга бўлган қатъий ҳисобот бериладиган гербли (махсус) бланкаларда амалга оширилади.

Васиятномаларни имзолаш жараёни, шунингдек “Нотариат тўғрисида”ги қонуннинг 34-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда битим, ариза ва бошқа ҳужжатларни имзолаш жараёни мажбурий аудио- ва видео қайд этилади.

Юридик шахс нотариусга ихтиёрий мурожаат этганда юридик шахс коллегиал органининг қарори қабул қилинганлиги факти нотариал тасдиқланиши лозим.

Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун мурожаат этганларнинг шахсини аниқлаш бармоқ изларини сканер қилиш ва уларнинг паспортидаги (фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг биометрик ҳаракатланиш ҳужжатидаги) биометрик маълумотлар билан солиштириш орқали амалга оширилади.

Мурожаат этувчиларнинг нотариал ҳаракатлар бажарганлигини тасдиқлаш нотариал тасдиқланаётган ҳужжатларга улар томонидан имзо қўйиш ва махсус мосламаларда уларнинг бармоқ изларини сканер қилиш йўли билан аниқланади.

    Бошқа янгиликлар