АсосийJamiyat

Давлат бошқарув академиясига тингловчиларни қабул қилиш миқдори маълум бўлди

'Давлат бошқарув академиясига тингловчиларни қабул қилиш миқдори маълум бўлди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси магистратура босқичига 60, шу жумладан, давлат гранти асосида 24 киши, тўлов-контракт асосида 36 киши қабул қилинади.

“2018/2019 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академиясига қабул қилиш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2018/2019 ўқув йилида Давлат бошқарув академиясининг магистратура босқичига 60, шу жумладан, давлат гранти асосида 24 киши, тўлов-контракт асосида 36 киши қабул қилинади.

Бундан ташқари бошқарув кадрларини “Давлат бошқаруви” мутахассислиги бўйича қайта тайёрлаш курсларига жами 120 киши қабул қилинади.

Бу ҳақида Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилади.

    Бошқа янгиликлар