Грозний шаҳридаги Михаил Архангель черковига4 нафар қуролланган шахслар бостириб киришга уринишди, деб хабар берди РИА новости нашри.
Улар бино эшикларини ва деразаларини синдиришган. Ичкаридаги одамлар эса яширинишга муваффақ бўлгани сабабли одамларга зарар етмади.
“Мен ҳужум бошланиши билан одамларга эшикни ичкаридан ёпинглар ва тезроқ бирор жойга яширининглар, деб бор овозим билан бақирдим. Ҳаммаси жуда тез содир бўлди”, деди воқеага гувоҳ бўлган эркак.
Хабарларга қараганда, жиноятчиларчерковдаги одамларни гаровга олишни мақсад қилишган эди.Черковга киришга уринган терорчилар ва қўриқлаш хизмати ходимлари ўртасида отишма содир бўлди, натижада икки нафар полиция ходими ҳалок бўлган.
Маълумотларга кўра, жиноятчиларнинг бари воқеа жойида йўқ қилинган. Махкур ҳодиса учун жавобгарликни ИШИД террорчилик ташкилоти ўз зиммасига олди.






