Қум деворининг баландлиги тахминан 20 метрга етди, деб хабар берди Лента.ру нашри.
Мазкур ҳодиса мамлакатнинг Ганси провинциясида кузатилди.Қум бўрони шимолдан бошланиб, жанубга қараб,ўз ҳаракатини давом эттирди.Бўрон Гансуда 10 дақиқадан ортиқроқ давом этди. Улкан қуюн келаётганини кўрган одамлар эса бино ичига ва пана жойларга яширинишга улгургани туфайли воқеа сабабли жабрланганлар йўқ.
Шундан сўнг, ҳудудда бир неча соат давомида чангли об-ҳаво ҳолати сақланиб қолди.Маҳҳалий аҳоли вакиллари қум зарралари уй ичига ҳам кирганини таъкидлашмоқда.
Метеорология хизматининг маълум қилишича, қум девори қўшни провинциялар ҳудудида ҳам содир бўлган.






