АсосийDunyo

Ўзини қоядан ташламоқчи бўлган эркакни монахлар қутқариб қолди (Видео)

'Ўзини қоядан ташламоқчи бўлган эркакни монахлар қутқариб қолди (Видео)'ning rasmi

Хитойлик жаноб Ху ўз жонига қасд қилиш ниятида Эмейшань тоғига борди ва у ердан ўзини пастга ташламоқчи бўлди, лекин жарлик тепасида у ўз фикридан қайтди, дея ёзмоқда 120.su нашри.

Аммо 28 яшар эркак қопқонга тушиб қолган эди. Ахир, у ўз жонига қасд қилиш учун 3000 метрли жарлик лабига келганди. Унинг бахтига яқин атрофдаги монастир монахлари ёрдамга етиб келишди.

Ўт ўчириш шланги ёрдамида улар худкушни тортиб олишди. Кейин эса роҳиблар жаноб Ху билан гурунг қилишди ва вақтинчалик қийинчиликлар туфайли ҳаёт деб аталмиш неъматдан воз кечмасликни уқтиришди.


Бошқа янгиликлар