Гавайи аҳолиси катта портлашни кутиб тонг қотди, дея хабар бермоқда Ren.tv нашри.
Килауэа вулқони жорий ойнинг бошидан бери отилиб чиқа бошлади. Ҳозирда у шундай куч тўплаганки, яқин вақт ичида портлаш ҳам юз бериб, ўн километр радиусни хонавайрон қилиши мумкин.
Вулқон райондаги уйлардан бирининг тагидан отилиб чиқа бошлади. Ҳозирда 2 минг киши ўз уйларини тарк этишган.






