АсосийJamiyat

Ногиронлиги бор ҳайдовчилар учун тиббий кўрик осонлашди

'Ногиронлиги бор ҳайдовчилар учун тиббий кўрик осонлашди'ning rasmi

Адлия вазирлигида Ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзодларни транспорт воситаларини бошқаришга яроқлилигини текшириш учун тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар давлат рўйхатидан ўтказилди.

Бу ҳақида Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.

Низом билан ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзод сифатида тиббий кўрикдан ўтиш тартиби аниқ белгиланди.

Аввал бундай шахслар ҳайдовчилик учун тиббий кўрикдан ўтишида муаммоларга дуч келар эди.

Эндиликда, ногиронлиги бўлган шахсларнинг махсус ускуналар билан қайта жиҳозланган ва автомат узатгичли енгил автотранспорт воситаларини бошқаришга яроқлилигини аниқлаш учун дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан ўтказиш монеликсиз амалга оширилади.

Шунингдек, ҳужжатда ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби, муддатлари ҳамда тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ногиронлик тоифалари белгиланди.

    Бошқа янгиликлар