АсосийJamiyat

Байрам салютлари эндиликда Тошкентнинг бир неча жоийда отилади

'Байрам салютлари эндиликда Тошкентнинг бир неча жоийда отилади'ning rasmi

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Тошкент шаҳрида ўтказиладиган келгуси байрамларда отиладиган мушакларнинг сифатини ва гўзаллигини, замонавий шаклларда акс этишини халқаро даражага кўтаришни ва отиладиган мушакларнинг сонини сезиларли даражада оширишни режалаштирмоқда.

"Пойтахтимизда бўлиб ўтадиган ҳар бир байрамларда, сиз азиз шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонларига ўзгача бир кайфият бағишлаш мақсадида, Тошкент шаҳар ҳокимлиги бор имкониятини ишга солади. Бундан ташқари, шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонлари мушакбозликдан баҳра олиш имкониятига эга бўлишлари учун, шаҳримизнинг бир нечта ҳудудларида ўтказилишини кўриб чиқмоқда", - дейилади ҳокимлик ахборотида.

    Бошқа янгиликлар