АсосийDunyo

Башар Асад Сурияни тиклашга қанча маблағ кетишини маълум қилди

'Башар Асад Сурияни тиклашга қанча маблағ кетишини маълум қилди'ning rasmi

Сурия президенти Башар Асад "Катимерини" нашрига интервью берди, деб ёзади ЎзА.

У интервью асносида Сурияни қайта тиклашга 200 миллиардан 400 миллиард долларгача маблағ кетишини маълум қилган.

“Бу (мамлакатни қайта тиклаш назарда тутилган) юзлаб миллиард доллар эвазига бўлади. Камида 200 миллиард доллар, айрим экспретлар эса маблағ миқдорини 400 миллиард долларгача кўтармоқда. Нега баҳолашнинг аниқ нуқтаси йўқ? Чунки, айрим ҳудудлар ҳали ҳам террорчилар назоратида қолмоқда, шу боисдан сарфлаш керак бўлган маблағ миқдорини аниқ айта олмаймиз”, деган у.

Суриядаги ҳарбий-сиёсий низолар 2011 йилдан буён давом этмоқда. Гарчи, Сурия ва Ироқда ИШИД устидан ғалаба қозонилгани эълон қилинган бўлсада, мамлакатнинг баъзи ҳудудлари ҳануз жангарилардан тозаланмоқда. Айни вақтда мамлакат кунтартибида Сурияни қайта тиклаш ва сиёсий тартибга солиш масалалари биринчи бўлиб турибди.

    Бошқа янгиликлар