АсосийDunyo

Сурияга яна зарбалар йўлланди

'Сурияга яна зарбалар йўлланди'ning rasmi

Ироқ ҳарбий ҳаво кучлари томонидан “Ислом давлати” террор ташкилотининг Сурия ҳудудидаги нуқталарига бир нечта зарбалар йўлланди.

Баёнотда қайд этилишича, ҳужум йўналиши Сурия шимоли-шарқидаги Дашиша аҳоли пунктида жойлашган террорчиларнинг қўмондонлигига йўналтирилди. Қурбонлар ҳақида маълумотлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, 19 апрель куни ҳам Ироқ бош вазири Ҳайдар Ободийнинг буйруғи билан Ироқ ҳудудидан Сурия ва Ироқ чегарасидаги террорчилар позицияларига ҳаво зарбалари берилган.

«Reuters» ахборот агентлигининг хабар беришича, ушбу зарбаларда АҚШдан харид қилинган «Ф-16» бомбардимончи самолётларидан фойдаланилган. Зарбалар натижасида 36 нафар жангари йўқ қилинди.

Хабарда шунингдек, Ироқ Суриянинг энг яқин ҳамкорлари бўлмиш Эрон ҳамда Россия билан яқин алоқаларни қўллаб-қувватлаётгани қайд этилган.

    Бошқа янгиликлар