Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан «Ёш китобхон» танловининг 2018 йилги босқичига аризалар қабул қилиниши давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ушбу танлов қуйидаги учта ёш тоифаси бўйича алоҳида-алоҳида тартибда ўтказилади:
- 10 ёшдан 14 ёшгача бўлган ёшлар;
- 15 ёшдан 19 ёшгача бўлган ёшлар;
- 20 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар.
Аризалар 15 апрелдан 20 майгача Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилот етакчилари ҳамда туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан қабул қилинади.
Танловда иштирок этишга шошилинг! Президент совғаси сизни кутмоқда!






