АсосийJamiyat

“Ёш чегарачилар” мусобақасининг республика босқичи натижаси эълон қилинди

'“Ёш чегарачилар” мусобақасининг республика босқичи натижаси эълон қилинди'ning rasmi

Пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида республика чегараолди ҳудудларида жойлашган касб-ҳунар коллежлари ва академик лицей ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Ёш чегарачилар” мусобақасининг республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Жамоалар мусобақада сафда юриш тайёргарлиги, ҳарбий варақалар, альбом ва вимпеллар кўриги, ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий тайёргарлик, чегарачи-жангчилар ҳақидаги “Унутилмас ёрқин юлдузлар” китоби билимдони, Биринчи Президентимиз асарлари билимдони, инглиз тили билимдони, турли ҳарбий-амалий кўникмалар, жисмоний тайёргарлик бўйича баҳслашгани ҳақида хабар берган эдик. Шунингдек, иштирокчилар ҳарбий дала ўқув-машқ майдонида ҳарбийлаштирилган спорт мусобақаларида ҳам ўз маҳоратини синовдан ўтказди.

5.JPG

Якуний натижаларга кўра, Жиззах вилояти Бахмал тумани қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежининг “Учқун” жамоаси ғолиб деб топилди. Қашқадарё вилояти Нишон маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг “Ёш ҳарбийлар” жамоаси иккинчи, Самарқанд вилоятидан ташриф буюрган Булунғур педагогика ва спорт касб-ҳунар коллежининг “Баркамол авлод” жамоаси учинчи ўринни эгаллади.

8.JPG

15.JPG

ЎзА хабарига кўра, ғолиб ва совриндорларга ҳамкор ташкилотлар томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди. Тадбир давомида иштирокчилар учун концерт дастури намойиш этилди.

    Бошқа янгиликлар