Луисвилл полицияси ички патрул камераси ёрдамида босқинчини қўлга олиш жараёнини суратга олди, дея хабар қилмоқда Вести нашри.
Дўкон ходими 911 хизматига қўнғироқ қилиб, босқинчини батафсил таърифлаб дўконни тунашгани ҳақида хабар қилади.
Полициячилардан бири гумондорга ўхшаш кимсани кўчада кўриб қолади ва унинг ортидан қува бошлайди.
Қувди-қувди давомида икки ўртада отишма юзага келади. Полициячининг ҳамкасблари ҳам ёрдамга етиб келади. Умумий ҳисобда қонун ҳимоячилари 20 тача ўқ узишади.
Қўлга олинган гумондор шахс 21 ёшли Демонжея Жордан бўлиб чиқди. Баданининг бир неча жойидан ўқ еган гумондор касалхонада вафот этди.






