АсосийSport

Фазлиддин UFC ҳақида: "Вақт ўтиб ҳамма нарса бўлиши мумкин"

'Фазлиддин UFC ҳақида: "Вақт ўтиб ҳамма нарса бўлиши мумкин" 'ning rasmi

Олимпиада чемпиони, бугунги кунда АҚШда профессионал боксда фаолиятини давом эттираётган ҳамюртимиз Фазлиддин Ғоибназаров инстаграмига ажойиб сурат жойлаштирди, деб ёзади "Оламспорт" нашри.

У UFC чемпионлик камарини кўтариб суратга тушган ва қуйидагича изоҳ қолдирган: "Вақт ўтиб ҳамма нарса бўлиши мумкин ;) ".

Катта эҳтимол билан, боксчимиз бу билан "вақти келиб мен ҳам UFC да жанг қилишим мумкин" деган. Нима бўлганида ҳам Фазлиддинга спортчилик фаолиятида омадлар тилаймиз. У бокс бўладими ёки аралаш қоидалар жанги бўладими, омадини берсин деб қоламиз.

    Бошқа янгиликлар