АҚШнинг Алабама штатида 2 ёшли болакай машинани ўт олдириб, онасини уриб юборди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар берди.
Бола ўзи билмаган ҳолда тўсатдан машинани ҳаракатга келтирди ва машина олдида турган онасини устига ҳайдади.
28 ёшли Кирстен Раэйн Пирсоннинг ушбу фалокат оқибатида кўкрак қафаси қаттиқ жароҳатланди. Аёл зудлик билан вертолётда касалхонага етказилди. Лекин йўлда унинг аҳволи оғирлашиб, вафот етди.
Полиция томонидан ушбу нохуш воқеа бахтсиз ҳодиса деб айтилди.
Марҳуманинг ота-онаси болани ўз қарамоғига олдилар ва facebook’даги саҳифада унга бор меҳрларини беришни ваъда бердилар.







