Air India авиакомпанияси самолётининг иллюминатори гирдобли ҳаракат пайтида учоқ корпусининг ичига кириб кетгани боис уч киши жароҳат олди, дея хабар бермоқда News.day.az нашри.
Ҳодиса самолёт ҳавога кўтарилгач, кўп ўтмай содир бўлган. Лайнер 10-12 дақиқа давомида силкинган.
Самолёт кучли гирдобли ҳаракатдан чиқиб олгач, йўловчиларнинг ўзлари иллюминаторни жойига маҳкамлашга уринишган.
Парвоз пайтида самолётда 240 нафар йўловчи бўлган.






