АсосийSport

Боксчиларимиз Осиё чемпионатини ғалаба билан бошлади

'Боксчиларимиз Осиё чемпионатини ғалаба билан бошлади'ning rasmi

Таиландда бокс бўйича ёшлар ўртасида ўтаётган Осиё чемпионатини боксчиларимиз муваффақиятли бошлади.

Қитъамизнинг 30 дан ортиқ давлатидан келган 220 нафар чарм қўлқоп усталари ғолиблик учун рақобатлашаётган мусобақада 69 килограмм вазн тоифасида Жаҳонгир Раҳмонов хитойлик Тонг Гангни 3:0 ҳисобида енгган бўлса, вазни 56 килограмм бўлган Абдумалик Халоков мўғилистонлик Енктур Тегшжаргал устидан йирик ҳисобда зафар қучди.

photo_2018-04-21_13-29-06.jpg

Бир оздан сўнг мусобақанинг қизлар ўртасидаги баҳслар бошланади. Унда Насиба Хайруллаева - Сена Ирие (Япония) билан куч синашса, Мафтуна Файзуллаева- Сатсуки Йошизава (Япония) синовдан ўтказади.

    Бошқа янгиликлар