АсосийDunyo

Парижда иссиқ ҳаво ҳарорати кузатилмоқда

'Парижда иссиқ ҳаво ҳарорати кузатилмоқда'ning rasmi

Айни кунларда Европанинг бир қатор мамлакатларида баҳорга хос бўлмаган иссиқ ҳаво ҳарорати кузатилмоқда. Жумладан, Франция пойтахти Париж шаҳрида ҳам.

Мана бир неча кундан Франция пойтахти Парижда қуёшли кунлар давом этмоқда. Ҳозирда ҳаво ҳарорати 26 даража иссиқни кўрсатмоқда. Апрели ойининг худди ёз каби иссиқ бўлиши шаҳар аҳолисини ҳайратга солмоқда. Одамлар марказий боғлар ва сув ҳавзалари атрофида сайр қилиб қуёш нурларидан баҳра олишмоқда.

Одатда Францияда баҳор ойлари ёғингарчилик билан ўтади. 26 даража иссиқ бўлиши эса ёз ойларида кузатилади. Соҳа мутахсисларининг берган маълумотларига қараганда, ҳаво ҳарорати 28-29 даражагача кўтарилиши кутилмоқда. Бу эса рекорд даража сифатида қайд этилади. Метерология соҳаси вакиллари бундай об-ҳаво шароити ҳафта сўнгига қадар давом этиши мумкинлигини маълум қилишди.

    Бошқа янгиликлар