Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жанжал юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Маълум қилинишича, 27 март куни ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, унда шу йил 24 март куни соат 01.00ларда, 3-даҳада яшовчи, 1984 йилда туғилган В.К. Янги Сергели кўчасида жойлашган “Утопия” номли тунги клуб олдида безорилик оқибатида 1977 йилда туғилган М.Л.нинг танаси турли жойларига уриб, тепиб жароҳат етказиб, воқеа жойидан яширинганлиги кўрсатилган.
Натижада М.Л.га касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган. В.К. ушланган.






