АсосийJamiyat

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги визасиз тартиб тўғрисидаги битим кучга кирди

'Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги визасиз тартиб тўғрисидаги битим кучга кирди 'ning rasmi

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги фуқароларнинг 30 кунгача визасиз ўзаро келиб-кетишлари тўғрисидаги битим кучга кирди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Битим Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 9-10 март кунлари Тожикистонга ташрифи доирасида имзоланганди.

"Ўн тўққизинчи март куни Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлари ўртасида имзоланган фуқароларнинг ўзаро келиб-кетишлари тўғрисидаги битим кучга кирди”, — дейилади Ўзбекистон ТИВ хабарида.

19 мартдан бошлаб Ўзбекистон ва Тожикистон Республикалари фуқаролари икки мамлакат ҳудудида битимда кўрсатилган тегишли ўтиш ҳужжатлари билан визасиз (30 кунгача) бўлишлари мумкин.

    Бошқа янгиликлар