АсосийDunyo

Россия самолёти носозлиги туфайли АҚШга қўнди

'Россия самолёти носозлиги туфайли АҚШга қўнди'ning rasmi

Россиядан куба сари парвоз қилган Россия самолёти АҚШ ҳудудида шошилинч қўнишни амалга оширди, деб хабар берди lenta.ru нашри.

Манбанинг хабар беришича, Россиянинг Azur Air авиакомпаниясига тегишли чартер рейси Атлантик-Сити халқаро аэропортида шошилинч қўнишни амалга оширди. Самолёт бортида 294 нафар йўловчи ва 14 нафар экипаж аъзоси бўлган.

Воқеа жойига Россиянинг Нью-Йоркда жойлашган элчихонаси вакиллари зудлик билан етиб келишган. Йўловчилар эвакуация қилинган. Улар айни пайтда аэропортнинг кутиш залида парвозни кутишмоқда. Самолётни таъмирлаш узоқ вақтни талаб этадиган бўлса, йўловчиларга меҳмонхоналардан жой ажратилиши кўзда тутилди.

    Бошқа янгиликлар