АсосийDunyo

Шифокорлар кундузги уйқу ва бедаво касаллик ўртасидаги алоқани аниқлашди

'Шифокорлар кундузги уйқу ва бедаво  касаллик ўртасидаги алоқани аниқлашди'ning rasmi

Кундузги уйқуни хуш кўрувчи одамлар Алцгеймер касаллигига кўпроқ мойил бўлиши маълум бўлди, деб хабар берди lenta.ru нашри.

Буни, АҚШдаги Вашингтон университети шифокорлари аниқлашди.
Шифокорлар ўтказган тадқиқотда 189 киши иштирок этди. Уларнинг ўртача ёши 66 ёшда эди.

Олимлар икки ҳафта давомида кўнгиллиларнинг биологик фаоллигини кузатдилар. Бундан ташқари, мия МРИ тасвирлар олинди .
Натижада мия фаолияти бузилиб, кечаси ухлай олмай, кундузи уйқусираб юрадиган одамлар мазкур касалликка чалинишга мойил бўлишлари маълум бўлди.

    Бошқа янгиликлар