АсосийJamiyat

Зилзила Тошкент, Фарғона, Қашқадарё ва Сурхондарёда сезилган

'Зилзила Тошкент, Фарғона, Қашқадарё ва Сурхондарёда сезилган'ning rasmi

“Тошкент” сейсмостанциясининг берган бирламчи маълумотига кўра, 2018 йилнинг 31 январь куни соат 12:08 да Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида зилзила қайд этилган, дея хабар берди Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

Зилзиланинг эпимаркази Тошкент шаҳрининг жанубий-шарқий йўналишида 517 км узоқликда Афғонистон Республикасининг Ҳиндиқуш тоғларига тўғри келади. Эпимарказда қайд этилган зилзила магнитудаси М=6,0 ни ташкил этган.

Хабар қилинишича, республика ҳудудида сейсмик фаоллик Тошкентда 3-4 балл, Фарғонада 3,5 балл, Қашқадарёда 4 балл, Бойсунда 4 баллни ташкил этган.

Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида сейсмик фаоллик кузатилмаган.

    Бошқа янгиликлар