АсосийJamiyat

«ЎЗБЕКИСТОН ҲАВО ЙЎЛЛАРИ» МАҲАЛЛИЙ РЕЙСЛАРНИНГ НАРХИНИ ПАСАЙТИРДИ

'«ЎЗБЕКИСТОН ҲАВО ЙЎЛЛАРИ» МАҲАЛЛИЙ РЕЙСЛАРНИНГ НАРХИНИ ПАСАЙТИРДИ'ning rasmi

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси маҳаллий йўналишлардаги қатновларга табақаланган тарифларни киритди. Киритилган янгиликлар йўловчиларга уларнинг талабларига мос келувчи авиачипталарни танлашга имкон беради, дея маълум қилди МАК ахборот хизмати.

Республика ичидаги барча йўналишда тарифларнинг минимал даражаси пасайтирилди. Бундан ташқари, барча маҳаллий йўналишларда гуруҳлар учун тарифлар киритилди. Ўрнатилган тарифлар бўйича сотиладиган жойлар сони чекланган. Қайд этилишича, авиачипта қанча эрта сотиб олинса, у шунчалик арзон тушади.

Авиачипталарни авиакассаларда ёки авиакомпаниянинг расмий сайтида онлайн тарзда сотиб олинганидан қатъи назар, барча тарифлар бирдек амал қилади.

    Бошқа янгиликлар