АсосийDunyo

АМЕРИКАЛИК ФУҚАРО МАСТ ҲОЛДА МАШИНА ҲАЙДАГАНИ УЧУН ЎЗИНИНГ УСТИДАН ПОЛИЦИЯГА АРЗ ҚИЛДИ

'АМЕРИКАЛИК ФУҚАРО МАСТ ҲОЛДА МАШИНА ҲАЙДАГАНИ УЧУН ЎЗИНИНГ УСТИДАН ПОЛИЦИЯГА АРЗ ҚИЛДИ'ning rasmi

РИА Новости” нашри шундай дея хабар беради: АҚШда ширакайф ҳайдовчи 911 га сим қоқиб, ўзининг устидан шикоят қилди.

Бу ғалати воқеа ҳақида Флорида штати Полк округи шерифи офиси мутасаддилари сўзлаб беришди.

Мазкур воқеа Янги йил арафасида рўй берди. Аллақандай Майкл деганлари шошилинч хизматга қўнғироқ қилиб, маст ҳолатда машина ҳайдаётганини айтади. У ҳатто ўз фамилиясини ҳам эслолмасди.

Йўл четига тўхтаб қонун ҳимоячиларини кутиб турган Майкл етиб келган полициячиларга икки кружка пиво ичганини айтади, кейин эса кўрсатмасини тўрт кружка эди, дея ўзгартиради ва тўрт суткадан бери бор-йўғи тўрт соат ухлаганини маълум қилади. Охир-оқибат, Майкл метамфетамин гиёҳвандлик моддасини қабул қилганига иқрор бўлди.

    Бошқа янгиликлар