АсосийDunyo

АҚШДА КЕЛАЖАК РОБОТЛАРИ УЧУН СУНЪИЙ МУСКУЛ ЯРАТИЛДИ

'АҚШДА КЕЛАЖАК РОБОТЛАРИ УЧУН СУНЪИЙ МУСКУЛ ЯРАТИЛДИ'ning rasmi

Американинг Колорадо университети муҳандислари замонавий роботларни қандай қилиб такомиллаштириш йўлини ўйлаб топишди, дея хабар бермоқда Vesti.ru нашри.

Тадқиқотчилар андроидлар учун “темир одамлар” нозик предметлардан фойдаланишда эҳтиёткор бўлишларига имкон берувчи махсус сунъий мускулларни ишлаб чиқаришди.

Олимларнинг таъкидлашича, анчайин арзонга тушаётган замонавий технологиянинг ёрдамида америкаликлар аллақачон роботларга бейсбол коптогини ирғитишни ва сув тўлдирилган идишни кўтаришни ўргатишган. Бу янги технологиянинг шарофати билан роботларнинг ҳаракати кескин эмас, бир текис чиқади. Колорадо университети ходимларининг айтишича, сунъий мускул ичидаги суюқлик шикаст етган ҳолатларда мушакларнинг қайта тикланишига кўмак берар экан.

    Бошқа янгиликлар