АсосийDunyo

ОТА-ОНАЛАР ФАРЗАНДЛАРИДАН МАМНУН БЎЛИШГА ҲАҚЛИ БЎЛГАН 12 ЛАҲЗА

'ОТА-ОНАЛАР ФАРЗАНДЛАРИДАН МАМНУН БЎЛИШГА ҲАҚЛИ БЎЛГАН 12 ЛАҲЗА'ning rasmi

Ота-оналар фарзандининг соғлом ва бахтли яшаши учун ҳамма нарсага тайёр туради, деб ёзади Adme.ru нашри.

Бироқ ҳар доим ҳам бизга кўрсатган меҳрибончиликлари учун ота-онамизга миннатдорчилик билдиравермаймиз. Уларга бизнинг миннатдорчилигимиздан кўра, ҳурмат-эътиборга сазовор инсон бўлиб етишишимиз муҳимдир. Қуйида сизни ота-онаси ҳақли равишда “Бу менинг фарзандим”, дея фахрланиши мумкин бўлган воқеалар билан таништирамиз.

1. Тушлик воқеаси

Бола онасига тушлик сотиб олишга қурби етмайдиган синфдошлари борлиги ҳақида гапириб берди ва уларга ҳам тушлик олиб бормоқчи эканлигини маълум қилди. Онаси ўғлининг таклифига розилик билдириб, унинг барча синфдошлари учун тушлик тайёрлади. Бола эса уларни халталарга жойлаштиришга кўмаклашди.

2. Балиқ воқеаси



Бола балиқ овида каттагина балиқни қўлга киритди. У ўлжасини АҚШда нишоналанадиган “Оталар куни” муносабати билан отасига ҳадя қилди.

3. Ғилдирак воқеаси


Ота ўғлига автомобиль ғилдирагини алмаштиришни ўргатди. Бола мазкур ишнинг уддасидан чиққач, отаси унинг елкасига уриб, ўғлини илк муваффақияти билан қутлади.

4. Гуллар воқеаси

Ота 7 ёшли ўғлига 40 доллар бериб, дўкондан энг зарур, деб ҳисоблайдиган буюмни сотиб олишни айтди. Ота ўғлига ҳеч қандай маслаҳат бермай, уни ўз ҳолига қўйди. Бола эса дўконга бориб, 34 долларга озиқ-овқат маҳсулоти, қолган 6 долларга эса онаси учун гулдаста харид қилди.

5. Совға воқеаси


АҚШлик эркак қизи ҳақида қуйидаги гапларни ёзди: “Кеча қизим 6 ёшга тўлди. Туғилган кунида қандай совға олишни истаётганлигини сўраганимда, оч-наҳор, муҳтожликда яшаётган одамларнинг қорнини тўйдиришни хоҳлашини айтди. Шундан кейин ҳаммамиз унга анъанавий болалар ўйинчоқларининг ўрнига, озиқ-овқат маҳсулотларини совға қилдик. Қизим эса уларни муҳтожлар учун озиқ-овқат тарқатиладиган махсус пунктга топширди. Мен унинг бу ишидан жуда фахрландим”.

6. Илмий даража воқеаси

Бу йигитнинг отаси АҚШда фаррошлик қилади. Унинг ўғли эса фалсафа фанлари доктори унвонига сазовор бўлди. Йигитнинг ютуғидан барча оила аъзолари хурсанд бўлди. Ҳаётда энг асосийси қўйилган мақсадга эришиш учун тинмай ҳаракат қилишдир.

7. Кечки овқат воқеаси

Рафиқасидан айрилган эркак жуда тушкунликка тушиб қолди. Бир куни ишдан кеч қайтганда 10 ёшли қизининг ошхонада куймаланаётганлигига кўзи тушди. У отасига қараб, “Дада, энди сиз ҳақингизда мен қайғураман”, деди. Бундан эркакнинг қалби қувончга тўлди.

8. Ёмғир воқеаси


Бола отасидан автобус бекатига эртароқ бориш учун рухсат сўради. Отанинг саволига у “Ҳар куни бекатда бир болакай туради, унинг соябони йўқ. Мен унинг олдига бориб, соябоним билан уни ёмғирдан ҳимоя қиламан” деб жавоб берди.

9. Кўчиш воқеаси

Бошқа уйга кўчаётган бола ота-онасининг “Зарур буюмларингни қутига жойла!”, деган буйруғига биноан биринчи навбатда энг яқин дўсти, деб ҳисоблаган кучугини жойлаштирди.

10. Яшил ранг воқеаси


Қизча отасининг ишдан қаттиқ чарчаб келишини билгани боис, унинг асабларини дам олдириш учун стаканга яшил рангли зайтунларни солиб қўйди.

11. Сэндвич воқеаси


Рождество байрами арафасида бироз пул йиққан болакай отасидан яна моддий ёрдам сўради. Бола барча пулига уйсиз-жойсизлар ва муҳтожликда кун кечирувчилар учун кўп миқдордаги сэндвичларни тайёрлаб, тарқатди.

12. Битирув кеча воқеаси

Қизнинг онаси бедаво дардга йўлиққани боис унинг битирув кечасига ташриф буюра олмади. Қиз эса онасининг мазкур тадбирда иштирок этишини жуда ҳам хоҳлагани учун битирув кечасини касалхонага кўчирди.



    Бошқа янгиликлар