АсосийJamiyat

ҚАМЧИҚ ДОВОНИДА МАСЖИД ОЧИЛДИ (ФОТО)

'ҚАМЧИҚ ДОВОНИДА МАСЖИД ОЧИЛДИ (ФОТО)'ning rasmi

2 январь куни Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманидаги Кўксарой маҳалласида янги масжид қайта фаолият бошлади. Қамчиқ довонидаги ягона масжид, автомагистрал йўлнинг шундоққина юзида жойлашган “Ислом нури” жоме масжидининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий сайтида маълум қилинди.

Масжиднинг очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ҳамда Тошкент вилояти вакиллиги масъуллари иштирок этдилар. Тадбирни Муфтий ҳазратлари очиб бердилар.

Масжиднинг довон йўлида жойлашгани ибодат қилишни истаганлар учун қулайлик яратди.

Маълумот учун, 2013 йилда масжидни қайта қуриш ва таъмирлаш ишлари бошланган эди. Масжид саҳоватпеша ҳомийлар ҳамда аҳоли томонидан ҳашар йўли билан қурилган. Масжидда намозхонлар учун қулай шарт-шароитлар яратилган бўлиб, таҳоратхона эл хизматига тайёр ҳолда қурилган.





    Бошқа янгиликлар