11 яшар Леви Кристосек Янсен типидаги метафизик дисплазия билан оғрийди, деб ёзди Life.ru нашри.
Бу касаллик энхондраль ўсишни тўхтатиб, суяк қотишида етишмовчиликлар ва камчиликларни келтириб чиқаради. Леви бўйи бор-йўғи 96 см. Лекин бу ҳали ҳолваси – болакай кучли оғриқларга чидашга мажбур. Дунёда ушбу ташҳис аниқланган 30 нафар одам мавжуд, улардан беш нафари АҚШда истиқомат қилади.






