28.12.2017 11:22
ЎЗБЕКИСТОН ВА ҚИРҒИЗИСТОН СОЛИҚ СОҲАСИДА ҲАМКОРЛИК ҚИЛАДИ

Мазкур ҳужжат солиқ масалаларида ҳамкорлик қилиш ва ўзаро ёрдам бериш ҳамда тажриба ва ахборот алмашишнинг самарали механизмларини кенгайтириш учун ҳуқуқий асос яратишга ҳамда икки давлатда солиқ қонунчилиги бузилишининг олдини олиш, аниқлаш ва бартараф этишга қаратилган.
Ушбу Битим доирасида ҳамкорлик томонлар давлатларининг солиқ идоралари орқали бир-бирларига ёрдам бериш тўғрисида сўров жўнатиш йўли билан амалга оширилади.





