Қозоғистоннинг Остона шаҳридаги эски темир йўл вокзалида портловчи қурилма ўрнатилгани ҳақидаги хабар интернет бўйлаб тарқалди ва кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлди. Воқеа тафсилотларини Қозоғистон Ички ишлар Департаменти матбуот хизматига асосланиб “Казинформ” маълум қилди.
Шу йил 26 декабрдан 27 декабрга ўтар кечаси “112” ишонч рақамига эски темир йўл вокзалида бомба борлиги ҳақида хабар келиб тушди.
Вокзал ҳудудида қидирув-қутқарув ишлари олиб борилиб, 150 фуқаро эвакуация қилинди. Текширув чоғида портловчи қурилма аниқланмаган.
Ҳозирда ёлғон хабар тарқатишда гумон қилиниб, муқаддам судланган, 64 ёшли шахс қўлга олинган.
Айни пайтда вокзал фаолияти одатдаги тартибда давом этмоқда.






