Хабарингиз бор, ҳар йили БААнинг Дубай шаҳрида йилнинг энг яхшилари аниқланади. Унда турли номинациялар бўйича энг кучлилар маълум қилинади. Шу жумладан ҳакамлар борасида ҳам.
28 декабрь куни Global Soccer Awards томонидан аниқланадиган ҳакамлар йўналишида ҳамюртимиз ФИФА рефериси Равшан Эрматов ҳам ўрин олган, дея хабар қилди Sports.uz нашри.
Шунингдек, энг яхши бўлиш учун Эрматовдан ташқари мексикалик Сизар Артуро Рамос, германиялик Феликс Брих, гамбиялик Бакари Гассама, бразилиялик Сандро Риччи номзодлари ҳам бор.






