(Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотираси ва таваллудининг 80 йиллигига бағишланади)
Мустақиллик йилларида Ўзбекистон халқаро ҳамжамиятда муносиб ўрин эгаллади. Ўзбекистон ўзини жаҳон сиёсий майдонида ижобий кўрсатишга ва халқаро эътироф этилиши бўйича янги сифат даражага эришди.
Хусусан, биргина 2016 йил якунлари бўйича мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти 7,8 фоизга ўсди. Давлат бюджети ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,1 фоиз миқдоридаги профицит билан ижро этилди. Ижобий таркибий ўзгартиришлар ва иқтисодиётнинг юқори ўсиш суръатлари туфайли аҳолининг реал даромадлари 11 фоизга ошди. Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи 15 фоизга, пенсия ва ижтимоий нафақалар – 12,1 фоизга ўсди.
Бу Президент Ислом Каримов томонидан ишлаб чиқилган “ўзбек модели”нинг амалий натижаси эди. Ушбу модел туфайли жаҳон ҳамжамияти олдида масъулиятли ва стратегик ҳамкор сифатида мамлакатнинг ноёб қиёфаси яратилди.
Мустақилликка эришгандан сўнг мамлакатимиз халқаро миқёсда эътирофга эриша бошлади. Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан олти ой ўтиб – 1992 йил 2 март куни БМТга аъзо бўлди. Бундан ташқари, мамлакатимиз МДҲ, ШҲТ, ЕХҲТ каби ва бошқа етакчи глобал ва минтақавий тузилмалар таркибига кирди. 133 давлат билан дипломатик алоқалар ўрнатди, энг ривожланган давлатлар ҳам шулар жумласидандир.
Ўзбекистон тинчликсевар ташқи сиёсати туфайли Марказий Осиё минтақасида тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга эришди. Мамлакатда йиллар давомида қурилган барқарорликка путур етказа оладиган “рангли инқилоблар” ва бошқа зарбаларга йўл қўйилмади. Биз кўплаб мамлакатларга ўз таъсирини кўрсатаётган ижтимоий ва сиёсий инқирозлардан қочиб қутулдик.
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг Тошкент шаҳридаги ҳайкалининг очилиш маросимида Президент Шавкат Мирзиёев ўз нутқида “Ислом Абдуғаниевич бутун умрини жонажон Ўзбекистонимиз учун, унинг озодлиги ва буюк келажаги учун бағишлади. Тарихимизнинг энг мураккаб ва оғир даврида – миллатлараро зиддиятлар авж олган, иқтисодиёт чуқур инқирозга учраб, республикамиз жар ёқасига келиб қолган кескин ва таҳликали бир шароитда мамлакатга раҳбарлик қилиш масъулиятини ўз зиммасига олди” дея таъкидлаган эди.
Одатда, жаҳон ҳамжамияти олдида, давлат обрў-эътибори одатда маълум бир сиёсий лидер билан аниқланади, давлатнинг муваффақиятлари ва камчиликлари унинг номи билан ҳам боғлиқдир.
Шуни таъкидлаш жоизки, Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятига тез кириши, унинг бутун дунёда тезкор тан олиниши ва халқаро майдонда сиёсий вазнга эришиши Биринчи Президент Ислом Каримовнинг саъй-ҳаракатлари туфайли амалга оширилди. Бунинг исботи таниқли сиёсатчилар ва дунёнинг етакчи давлатлари раҳбарларининг баёнотларида бир неча бор ўз тасдиғини топган.
Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Ислом Каримовни “Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга ва минтақада кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга ҳисса қўшган ва тинч ташқи сиёсат олиб борган, ўз давлатининг ҳақиқий вакили, энг обрўли давлат вакили” деб атади.
Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко уни “Ўзини халқига ва давлатига хизмат қилишга бағишлаган ёрқин раҳбар” деб таърифлади.
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев “Принципиал ва изчил сиёсат” Каримовни нафақат мамлакат ичида, балки хорижда ҳам катта обрў-эътиборга эриштирганини таъкидлади.
Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев мустақиллик йилларида Ўзбекистон ҳаётида рўй берган кенг кўламли ўзгаришлар, мамлакатнинг иқтисодий салоҳияти ва халқаро ҳамжамиятдаги нуфузи юксалгани, аҳоли турмуш даражаси ошгани бевосита Ислом Каримов номи билан боғлиқ эканини эътироф этган.
Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон Ислом Абдуғаниевич давлат мустақилликни қозонганидан кейин мамлакатни ривожлантиришда бутун даврнинг моҳияти ва мазмунини кўп жиҳатдан аниқ белгилаган машҳур давлат арбоби сифатида ўзбек халқининг тарихига кирганини қайд этган.
Унинг етакчилик қобилияти халқаро ташкилотлар раҳбарлари томонидан эътироф этилди. Масалан, БМТ собиқ бош котиби Пан Ги Мун президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги мустаҳкам алоқаларни ривожлантириш, шунингдек, минтақавий ва глобал тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш борасидаги эзгу ишларини алоҳида таъкидлади.
Дарҳақиқат, щзининг донолиги ва фидойилиги туфайли у кенг кўламли сиёсатчи сифатида мамлакат ташқарисида ҳам муносиб ўрин эгаллади. Кўп ўйланган, принципиал ва изчил сиёсат, ташкилотчилик истеъдоди, энг мураккаб вазифаларни ҳал этишидаги ёндашуви Ислом Кармиовга нисбатан одамларда муҳаббат, чуқур ҳурмат ва бутун дунёда улуғвор обрў-эътибор уйғотди.
Биринчи Президентимиз ҳар бир лидерда ҳам бўлавермайдиган эркин, демократик, иқтисодий жиҳатдан мустаҳкам, тинчликсевар ва бутун дунёга очиқ бўлган янги давлатни яратишдек энг катта тарихий миссияга эга эди. У давлатимизнинг пойдеворини қўйиб, тарихининг энг қийин даврида янада ривожланишини белгилаб, мамлакатни озодликка олиб чиқди ва унинг барқарорлигини таъминлади.
Ислом Каримов давлатнинг ҳақиқий суверенитети юзага келишидаги энг муҳим даврида, шунингдек, бизнинг замонавий тарихимизнинг энг хавфли даврида бизга етакчи бўлди. У мамлакатни иқтисодий инқироз хавфидан олиб чиқишга муваффақ бўлди ва кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширди.
Мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб Биринчи Президентимиз мамлакатимизнинг миллий манфаатларини ва ташқи сиёсатининг асосий тамойилларини аниқ белгилаб берди. Шахсан Президентнинг иштирокида ва унинг бевосита раҳбарлиги остида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Конституциясида мамлакатнинг ташқи сиёсати давлатларнинг суверен тенглиги, куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик, чегараларнинг дахлсизлиги, низоларни тинч йўл билан ҳал қилиш, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик ва бошқа умум эътироф этилган тамойилларга ва халқаро ҳуқуқ нормаларига асосланган ҳолда мустаҳкамланди.
Ўзининг кўплаб асарларида Биринчи Президент мамлакатни янада ривожлантириш стратегиясини аниқ ва равшан баён этди ва вақт ўтиши билан у ўз самарасини берди. Таъкидлаш жоизки, Биринчи Президентнинг асарлари давлат ва жамиятни ривожлантириш стратегиясидан ташқари кўпгина муаммоларни таҳлил қилган, бошқа тилларга таржима қилинган ва жаҳоннинг кўплаб давлатларида юксак мақтов ва эътирофга сазовор бўлган. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этиш йўллари ва чоралари" китоби хорижий давлатларнинг расмий, бизнес ва эксперт-таҳлил доираларида кенг ёритилди. Ўзбекистоннинг Деҳли ва Исломобод шаҳарларидаги элчихоналарида, Америка Қўшма Штатларининг сиёсий, академик ва ишбилармонлари доираларида, Иордания пойтахти Амман шаҳрида ушбу китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди. Мисрда Қоҳира университетининг Жаҳон иқтисодиёти ва сиёсат факултетида "Жаҳон молиявий инқирози ва уни енгиб ўтиш йўллари: Ўзбекистон мисолида" мавзусида семинар бўлиб ўтди. Семинар Ўзбекистон Республикаси Президентининг китобини Мисрда араб тилида чоп этилишига бағишланди. Китоб Францияда “Georama editions” нашриёти томонидан француз тилида чоп этилди.
Бундан ташқари, Бирлашган Араб Амирликларининг пойтахти Абу-Даби шаҳрида, Қатар университетида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг араб тилида нашр этилган «Юксак маънавият - енгилмас куч» китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. Ушбу китобнинг озарбайжон тилидаги нашри тақдимоти Боку шаҳрида ўтказилди.
Хорижий экспертлар Ислом Каримовнинг асарлари чуқур ўрганишга лойиқ жиддий таҳлилий ишлар эканлигини, шунингдек, муаллифнинг фикрлаши ва дунё қараши ватанпарварлик туйғуларини акс эттирганини ва Ватан ва унинг халқига бўлган чексиз севгининг самараси эканини бир неча бор таъкидладилар.
Ўз ишларида Ислом Каримов мамлакатдаги ва дунёдаги долзарб масалаларнинг ҳақиқий кўринишини тақдим этган ва у ўқувчиларни нафақат мустақилликка эришганидан сўнг халқнинг замонавий ҳаёти, миллий тушунча ва ахлоқий қадриятларни қайта тиклашдаги долзарб муаммоларини, балки, кўп асрлар давомида шакллланган тарихий, маданий, маънавий ташкил топишини ҳам таништирган.
Мустақилликнинг дастлабки йилларида ташқи сиёсатнинг самарали амалга оширилишини таъминлайдиган мустаҳкам ҳуқуқий база яратилди, юзлаб қонунлар қабул қилинди. Ислом Каримов ўз бошқаруви давомида Ўзбекистоннинг ҳарбий-сиёсий блокларда иштирок этмаслигини, унинг ҳудудида хорижий давлатларнинг ҳарбий база ва объектларини жойлаштиришга йўл қўйилмаслигини таъминлади. Ўзбекистоннинг амалдаги президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида қилган маърузасида Ўзбекистон ҳарбий-сиёсий блокларга қўшилмаслик мақомини сақлаб қолишини таъкидлади.
Биринчи Президент халқаро муносабатлар соҳасида кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратди. Жаҳон иқтисодий алоқалари, давлатлараро муносабатлар ва дипломатия соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш зарурлигини эътиборга олиб Ўзбекистон Республикаси халқаро ҳамжамиятга кириши, хорижий мамлакатлар билан дипломатик, иқтисодий, савдо ва маданий алоқалар ўрнатиш мақсадида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети 1992 йилда Президент фармони билан ташкил этилди.Бугунги кунда ушбу университет ўзининг 25 йиллигини нишонламоқда.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Ўзбекистон давлатчилиги асосчиси, Биринчи Президент кенг миқёсда халқаро эътироф этилган глобал ташаббусларни илгари сурди.
Мамлакатнинг ижобий имижини шакллантиришда Президент Ислом Каримовнинг минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, экологик муаммоларни ҳал этиш, соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш, фан ва маданиятни ривожлантиришга қаратилган ташаббуслари муҳим аҳамият касб этди ва амалда ўз натижаларини кўрсатди.
Биринчи Президентнинг энг ёрқин ташаббуслари орасида БМТ Бош Ассамблеясининг 48-сессиясида юқори минбардан туриб илгари сурилган Марказий Осиёда ядро қуролидан холи зона барпо этиш тўғрисидаги ғояси алоҳида ўрин тутади.
Минтақада экологик ва ижтимоий-иқтисодий барқарорликка эришиш бўйича киритилган таклифлар ҳам кенг қўллаб-қувватланди. Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан 1993-йили Марказий Осиёдаги бешта давлат раҳбарлари Орол денгизи инқирози оқибатларини бартараф этиш бўйича кучларни бирлаштириш мақсадида Оролни қутқариш халқаро жамғармасини тузишди. 2008 йили ушбу жамғармага БМТ Бош Ассамблеяси ҳузурида кузатувчи мақоми берилди.
Биринчи Президентимиз Ислом Каримов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти доирасида амалга оширган ташаббуслари, хусусан 1999 йилги Истанбул саммитида БМТ ҳузурида терроризмга қарши курашиш бўйича халқаро марказ ташкил этиш ғоясини ва 2008 йили Бухарестда бўлиб ўтган НАТО/СЕАП Саммитида Афғонистонда тинчлик ва барқарорликка эришиш мақсадида “6+
Ўзбекистон Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг асосчиларидан бири, улкан иқтисодий ва геосиёсий салоҳиятга эга давлат сифатида унинг фаолиятида алоҳида ўрин тутади. Мамлакатимиз ШҲТга 2003-2004, 2009-2010 ҳамда 2015-2016 йилларда раислик қилди. Ўзбекистоннинг ташкилотга биринчи раислиги ҳам ШҲТ фаолиятини янги мазмун билан бойитган. 2004 йил 17 июнда Тошкентда бўлиб ўтган саммит доирасида пойтахтимизда ташкилотнинг доимий фаолият юритувчи органи – Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ижроия қўмитаси очилган.
2010 йил 11 июнь куни Тошкентда ўтган саммитда ҳам ташкилот доирасидаги масалаларни ҳал этишда муҳим ҳужжатлар – ШҲТнинг иш юритиш қоидалари ва ШҲТга янги аъзоларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низом имзоланган. Ўзбекистоннинг ташкилотга иккинчи раислик даврида амалга оширган фаол дипломатик фаолияти туфайли, 2010 йил апрель ойида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Пан Ги Муннинг мамлакатимизга ташрифи чоғида ШҲТ ва БМТ котибиятлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги Қўшма декларация имзоланди. Бу Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг мазкур глобал тузилма билан ўзаро алоқаларига асос бўлиб келмоқда. Ташкилотнинг 2010-йил июнь ойида Тошкентда бўлиб ўтган саммити чоғида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов таъкидлаганидек, ушбу ҳужжатнинг қабул қилиниши “ШҲТ олдида турган вазифаларни ҳал этишда БМТ минбаридан янада фаолроқ фойдаланиш, жумладан, унинг доирасида ШҲТга аъзо давлатларнинг манфаатларини ифодаловчи масалаларни биргаликда илгари суриш имконини беради”.
Биринчи Президентимизнинг инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари алоҳида эътиборга молик. Мустақиллик йилларида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари бўйича 80 дан ортиқ халқаро шартномаларни ратификация қилди ва уларни миллий қонунчиликда муваффақиятли амалга оширди. Мисол сифатида "Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида"ги, “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонунларни қабул қилинишини, "Ўзбекистон Республикасининг давлат ва ижтимоий қурилишида хотин-қизларнинг ролини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонини, Омбудсман институти, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, "Ҳабеас cорпус" институтларини жорий этилишини, ўлим жазоси бекор қилинганлигини айтиб ўтиш мумкин.
Шуни таъкидлаш жоизки, Биринчи Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда 1997 йили Инсон манфаатлари йили, 1998 йил Оила йили, 1999 йил Аёллар йили, 2000 йил Соғлом авлод йили, 2001 йил Она ва бола йили, 2002йил қарияларни қадрлаш йили, 2003 Обод маҳалла йили, 2004 Меҳр мурувват йили, 2005 йил Сиҳат-саломатлик йили, 2006 йил Ҳомийлар ва шифокорлар йили, 2007 йил Ижтимоий ҳимоя йили, 2008 йил Ёшлар йили, 2009 йили Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили, 2010 йил Баркамол авлод йили, 2011 йил Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили, 2012 йил Мустаҳкам оила йили, 2013 йил Обод турмуш йили, 2014 йил Соғлом бола йили, 2015 йил Кексаларни эъзозлаш йили, 2016 йил Соғлом она ва бола йили, деб эълон қилингани ҳамда шу муносабат билан тегишли давлат дастурларининг бажарилгани бу борадаги эзгу саъй-ҳаракатларнинг изчил давоми бўлиб хизмат қилди. Бундан ташқари, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Мингйиллик ривожланиш мақсадларини амалга ошириш даврида Ўзбекистон ўз дастурини муваффақиятли амалга оширди. Масалан, "Соғлом она - соғлом бола" концепцияси жаҳонда эътирофга сазовор бўлди. Ушбу концепциянинг изчил амалга оширилиши туфайли кейинги беш йилда мамлакатимизда ҳар 100 минг чақалоққа нисбатан оналар ўлими 23,1 дан 19 тага, 5 ёшгача бўлган болалар ўлими 14,8 тадан 13,9 тага, чақалоқлар ўлими 11 тадан 10,7 тага камайди. Ушбу кўрсаткичлар бўйича Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Мингйиллик ривожланиш мақсадларига тўлиқ эришди.
Биринчи Президентимизнинг маънавий ва маданий меросимизни тиклаш борасидаги эзгу ишлари алоҳида аҳамиятга эга. Унинг саъй-ҳаракатлари туфайли бутун дунё халқимизнинг бой тарихий ва маънавий меросини билади, бу эса давлат обрў-эътиборига ижобий таъсир кўрсатади. У кўплаб асарларида, маърузаларида ва нутқларида доимо инсоният учун катта бойлик ҳисобланган маънавиятни жамият ҳаётида муҳимлигини такрор-такрор таъкидлаган.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкалининг очилишига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида, “Буюк Юртбошимизнинг ташаббуси билан мамлакатимизда маънавий қадриятларимизни тиклаш, муқаддас динимиз, урф-одатларимиз, бебаҳо тарихий меросимизни асраб-авайлаш ва ривожлантириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. У киши “Элим деб, юртим деб, ёниб яшаш керак” деган ўзининг ғоясига бир умр амал қилиб, келажак авлодлар учун буюк ибрат мактабини яратдилар” деб таъкидлаб ўтди.
Ўзбекистон давлати раҳбарининг таклифлари ва ташаббуслари, инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишни таъминлаш ва жамиятнинг бағрикенглигини мустаҳкамлашга устувор аҳамият берганлиги унинг кучли сиёсатчи ва мамлакатнинг ҳақиқий раҳбари бўлганлигидан далолат беради. Бу Ўзбекистоннинг демократик, жадал ривожланиб бораётган сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан барқарор давлат сифатида намоён бўлишига замин яратди.
Ислом Абдуғаниевич, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти - бизнинг давримизнинг буюк инсон эди, ўз ҳаётини ўз халқига хизмат қилишга бағишлади. У ўз халқига ўз қадр-қиммати билан содиқликни кўрсатди ва ишончини оқлади - мустақилликнинг 25 йиллиги мобайнида тинчлик ва барқарорликни, халқимизнинг фаровонлигини таъминлади ва бизни буюк келажак сари етаклади.
У иқтидорли, истеъдодли, доно ва узоқни кўра олган қобилиятли сиёсатчи. Қудратли ва кучли давлат тузишга ишонган ва ҳаётини бу буюк орзуни амалга ошириш учун бағишлаган сиёсатчи. Миллий манфаатларни ҳисобга олган ҳолда ташқи сиёсатни олиб боришда халқаро ҳамжамият билан ҳамкорликни йўлга қўйиб очиқ мулоқотга тайёр сиёсат олиб борди.
Фидойилик билан доимий иш олиб борганлиги ва оқилона сиёсати туфайли, мамлакатда тинчлик ва барқарорлик ҳукм сурмоқда. У тинчликни сақлашга, халқини энг қийин вазиятларда ҳимоя қилишга, бизни ҳар қандай таҳдидлардан ҳимоя қилишга муваффақ бўлди. Вақт ўтиши билан биз унинг сиёсати қанчалик оқилона эканини, унинг ҳар бир қарорини ва сўзини қанчалик ҳаққонийлигини билиб олдик. Унинг оқилона сиёсати давлат раҳбарининг намунаси бўлиб хизмат қилади. Стратегик фикрлаш, тарихни кузатиш қобилияти, узоқни кўра билиб амалга оширилган ва мувозанатли сиёсат уни дунёдаги эътиборли сиёсатчилар қаторига қўйди. Бундан ташқари, уни ҳақли равишда халқини илҳомлантира биладиган нотиқ сифатида эътироф этиш мумкин. Мустақил Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳақиқатан ҳам ана шундай буюк шахс эди.
Ф.Хамдамова,
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети катта ўқитувчиси
З.Мирзабоев,
Тошкент Халқаро Вестминистр университети, Халқаро тижорий ҳуқуқ магистри






