АсосийDunyo

Вашингтон ҳукумати уйда марихуана сақлашга рухсат берди

Вашингтон аҳолиси энди жиноий жавобгарликдан қўрқмай ўз уйларида оз миқдорларда марихуана сақлашлари мумкин.  

Шаҳар кенгашининг 11 дан 10 нафар аъзоси томонидан қабул қилинган янги қонун лойиҳаси шаҳар мери Винсент Грейга тасдиқлаш учун юборилди. Унга кўра, 28 грамм ёки ундан ортиқ миқдорда марихуана сақлаган шахс 25 АҚШ доллар миқдорида жарима тўлайди. Бу машинани нотўғри жойга қўйганлик учун тўланадиган жаримага тенг.
Авваллари бундай миқдорда марихуана сақлаганлик учун 1000 АҚШ доллари жарима ёки 6 ойгача озодликдан маҳрум қилинар эди. 
Янги қонун лойиҳасида жамоат жойларида марихуанани истеъмол қилганлар учун авалги жазо сақланиб қолган. Унга кўра, жамоат жойида марихуанадан фойдаланган шахс жиноий жавобгарликка тортилиб, 500 АҚШ доллари жарима ва 60 кунгача озодликдан маҳрум қилинади. 

АҚШда марихуана сақлаш билан қўлга олинганлар бўйича Вашингтон биринчи поғонада бормоқда. Қўлга олинганларнинг 90 фоизи афроамерикаликлардир.

    Бошқа янгиликлар