АсосийJamiyat

​АЙИРБОШЛАШ ШОХОБЧАЛАРИДА ПЛАСТИК КАРТОЧКАЛАРДАН ХОРИЖИЙ ВАЛЮТА СОТИБ ОЛИШ БОШЛАНДИ

'​АЙИРБОШЛАШ ШОХОБЧАЛАРИДА ПЛАСТИК КАРТОЧКАЛАРДАН ХОРИЖИЙ ВАЛЮТА СОТИБ ОЛИШ БОШЛАНДИ'ning rasmi

АЙИРБОШЛАШ ШОХОБЧАЛАРИДА ПЛАСТИК КАРТОЧКАЛАРДАН ХОРИЖИЙ ВАЛЮТА СОТИБ ОЛИШ БОШЛАНДИ

Якка тартибдаги тадбиркорлар ўз ҳисоб рақамларидан хорижий валюта сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлди. Валюта айирбошлаш шохобчаларида пластик карточкалардан хорижий валюта сотиб олиш бошланди. Бу ҳақда Газета.уз нашри хабар бермоқда.

Ўзбекистон Марказий банки жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиблари тўғрисидаги низомни тасдиқлади.

Ҳужжатга мувофиқ, якка тартибдаги тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан туриб тижорат банкларининг конверсион бўлимларида ўз ҳисоб рақамларидан хорижий валютани сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлди.

Банкларнинг айирбошлаш пунктлари хорижий валютани нафақат нақд пул кўринишида, балки халқаро пластик карталардан ҳам харид қилади. Агарда айрибошланаётган маблағ энг кам ойлик иш ҳақининг 500 баробари ёки ундан кўп миқдорда бўлса, шахсни тасдиқловчи ҳужжат (норезидентлар учун — паспорт) талаб қилинади ва ҳужжат нусхаси олиб қолинади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар