АсосийJamiyat

ПЛАСТИККА САВДО ҚИЛМАГАНЛАР ҚОНУН ОЛДИДА ЖАВОБ БЕРМОҚДА

'ПЛАСТИККА САВДО ҚИЛМАГАНЛАР ҚОНУН ОЛДИДА ЖАВОБ БЕРМОҚДА'ning rasmi

Мурожаатларни ўрганиш ва мавжуд муаммоларни бартараф этишда ташкилот ва муассасалар «Ишонч» телефонларининг аҳамияти катта бўлмоқда.

Сурхондарё вилоят давлат солиқ бошқармаси ва ҳудудий давлат солиқ инспекцияларига фуқаролардан турли мазмундаги қарийб 300 га яқин мурожааткелиб тушган.

Фуқаролар мурожаати асосида Шеробод туманидаги «Сурхон Агро Кимё таъминот» МЧЖга қарашли минерал ўғитлар сотиш савдо шохобчасида ўтказилган қисқа муддатли текшириш давомида харидорга 7 минг сўмлик харид учун банк пластик карточкаси орқали савдо қилиш рад этилганлиги ва 35 минг сўмлик нақд савдо пули назорат касса машинасидан ўтказилмаганлиги аниқланди. Бундан ташқари, кирим ҳужжатлари бўлмаган 1 турдаги 5 миллион 940 минг сўмлик 5280 кг карбамид минерал ўғити маҳсулоти далилий ашё сифатида олиб қўйилди. Ушбу ҳолатлар юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда далолатномалар расмийлаштирилди.

    Бошқа янгиликлар