САМАРҚАНД ШАҲРИДАГИ "ТЕМУРБЕКЛАР МАКТАБИ"НИНГ ТАҚДИМОТ МАРОСИМИ БЎЛИБ ЎТДИ.
Тадбир иштирокчилари мактабнинг ҳарбий ватанпарварлик ва буюк аждодларимизга эҳтиром руҳида жиҳозланган синф хоналари, ҳарбий жанг санъати, жанговар руҳиятни кўтарадиган экспонатлар билан танишишди. Фотосуратлар кўргазмаси, китоблар тақдимоти, "Мардлар қўриқлайди Ватанни" рукни остидаги очиқ дарсларга гувоҳ бўлдилар.
Айниқса, "Темурбеклар мактаби" тарбияланувчилари томонидан тайёрланган театрлаштирилган концерт дастури, улар ўртасида ўтказилган автоматни йиғиб-териш, граната улоқтириш, спортнинг армрестлинг, турникка тортиниш, тўсиқлар оша югуриш, қўл жанги турлари бўйича мусобақалар йиғилганларда катта таассурот қолдирди.






