АсосийJamiyat

АНДИЖОНДА ШАРОФ РАШИДОВ ТАВАЛЛУДИНИНГ 100 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН ХОТИРА ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ

'АНДИЖОНДА ШАРОФ РАШИДОВ ТАВАЛЛУДИНИНГ 100 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН ХОТИРА ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ'ning rasmi
Андижонда атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигига бағишланган хотира тадбири бўлиб ўтди. Республика Маънавият ва маърифат маркази Андижон вилояти бўлими, вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлимлари, “Мерос” илмий-амалий халқаро экспедиция хайрия жамғармаси томонидан ташкил этилган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, шоир-ёзувчилар, фахрийлар, ёшлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Шароф Рашидовнинг давлат арбоби ва ижодкор сифатидаги кўп қиррали фаолияти хусусида сўз юритилиб, у раҳбарлик қилган йилларда республикамизда барча соҳаларда улкан ишлар амалга оширилгани таъкидланди. Тадбирда “Шароф Рашидов – ўзбек халқининг бахт-саодати йўлида фидокорона курашган буюк инсон, атоқли давлат ва жамоат арбоби”, “Шароф Рашидов – миллий адабиётимиз ривожига улкан ҳисса қўшган ижодкор” сингари мавзуларда маърузалар тингланди. Атоқли давлат арбоби билан бир даврда ишлаган, унинг суҳбатларидан баҳраманд бўлган фахрийлар ўз хотираларини сўзлаб берди. Шароф Рашидов асарларидан намуналар ўқилди, шеърлари билан айтиладиган қўшиқлар ижро этилди. Тадбир доирасида Шароф Рашидов асарлари, унинг бевосита Андижон ва андижонликлар билан боғлиқ фаолияти акс этган фотосуратлар кўргазмаси ташкил этилди.

    Бошқа янгиликлар