Чойшаб ва ёстиқ жилдлари учун энг яхши табиий кондиционер сирка ёки лимон кислотаси ҳисобланади. Кир ювадиган машинангизнинг кондиционер соладиган бўлинмасига 1-2 ош қошиқ рангсиз табиий сирка ёки 1-2 чой қошиқ лимон кислотаси солиш мумкин. Чойшабларингиздан ёқимли ифор келиб туришини хоҳласангиз, икки томчи эфир мойи қўшсангиз бўлади. Бу табиий восита ювилган буюмларингизни юмшоқ қилади. Шу билан бирга, кир ювиш машинасида йиғилиб қоладиган қасмоқларни туширишга ҳам ёрдам беради. Ўта кирланиб кетган кийимларни юваётганингизда сувга 50 мл сирка қўшиб, ивитиб қўйишингиз ёки кир машинада бўлса, «предварительное замачивание» босқичида қўшишингиз мумкин.
Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.






