АсосийSUG'DIYONA

ИСПАНЧА САЛАТ

'ИСПАНЧА САЛАТ'ning rasmi

Зарур масаллиқлар: 400 гр. товуқ гўшти, 1 та банкадан консерваланган маккажўхори ва қизил ловия, 2 та помидор, 2 бош пиёз, кўкатлар, 2 бўлак саримсоқпиёз, 2 ош қошиқ ўсимлик ёғи, 2 чой қошиқ асал, 1 чой қошиқ сирка, хантал, туз, мурч.

Тайёрланиши: 1. Товуқ гўштини тўртбурчак шаклда тўғраб, туз ва мурч сепинг-да, 1 соатга музлаткичга қўйинг.

2. Консерваланган маккажўхори ва қизил ловиянинг сувини силқитинг. Булғор қалампири, пиёз ва помидорни тўртбурчак шаклда тўғранг. Помидорни ҳам сувидан ажратинг. Кўкатлар ва саримсоқпиёзни майдаланг.

3. Соус учун сирка, ўсимлик ёғи, хантал, асал ва саримсоқпиёзни аралаштиринг. 30 дақиқа қолдиринг. Сўнгра барча масаллиқларни аралаштириб, соусни солинг.

4 кишилик

25 дақиқа.

Манба: “SUG‘DIYONA газетаси

Бошқа янгиликлар