АсосийJamiyat

​ТОШКЕНТДА МДҲ ЭЛEКТР ЭНEРГEТИКА КEНГАШИНИНГ 51-МАЖЛИСИ БЎЛИБ ЎТДИ

'​ТОШКЕНТДА МДҲ ЭЛEКТР ЭНEРГEТИКА КEНГАШИНИНГ 51-МАЖЛИСИ БЎЛИБ ЎТДИ'ning rasmi

Бугун Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги электр энергетика Кенгашининг 51-мажлиси кун тартибига мувофиқ, МДҲга аъзо давлатларнинг энергетика тизимини 2017-2018 йиллар куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш тўғрисида маърузалар тингланди.

МДҲга аъзо давлатларнинг тегишли вазирликлари, электр энергетика компаниялари раҳбарлари, МДҲ Ижроия қўмитаси, халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этган тадбирда электр энергетика соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, бу жараёнда ҳуқуқий-техник захирани модернизация қилиш ва уйғунлашувини таъминлаш каби долзарб масалалар муҳокама қилинди. 2017-2018 йиллар куз-қиш мавсумида Ҳамдўстлик давлатлари энергетика тизимларининг барқарор ишлашини таъминлаш тўғрисида маърузалар тингланди.

Бундан ташқари, тадбир давомида электр энергетика соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари, жумладан, «МДҲ доирасида электр энергетика соҳасидаги халқаро шартномалар, ҳамда МДҲ Электр энергетика Кенгашининг меъёрий ва техник ҳужжатлари тўғрисида»ги, «Ишчи гуруҳнинг энергосамарадорлик ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича ҳужжатлари тўғрисида» кўриб чиқилди.

Мажлис якуни бўйича МДҲ Электр энергетика кенгашининг қарорлари имзоланди.

    Бошқа янгиликлар